Тони Кроос "Реал" билан шартномасининг сўнгги йилида. "Манчестер Сити" германиялик ярим ҳимоячини фойдали таклиф билан ўзига тортмоқчи.
Бу миш-мишлар орасида Крооснинг Премьер-лига ҳақидаги эски иқтибослари яна пайдо бўлди. 2022 йилда Тони шундай деди:
"Англияда телевидение пуллари кўп йиллар давомида сезиларли даражада юқори бўлган, аммо бу инглиз жамоаларининг ҳамма нарсада ғалаба қозонишига олиб келмади. Худога шукур, барча футболчилар нафақат маошга, балки кўплаб унвонларни қўлга киритишга ва янада ўсишга қараб кетяпти".
Шубҳасиз, Тони пул тузоғига тушадиган одам эмас. Қолаверса, у Мадридда фаолиятини якунламоқчи эканлигини бир неча бор таъкидлаган.