Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг 45 та етакчи футбол лигаларини ўзида жамлаган Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг (WLF) 2023 йилги умумий йиғилишига Экстракласа (Польша лигаси) мезбонлик қилди. Унда Лига бош директори Диёр Имомхўжаев ҳамда Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов иштирок этди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ташкилотга 2022-йилда расман қабул қилинганди. Шундан келиб чиқиб, WLF бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ аъзоларига мамлакат ички чемпионати масаласида тақдимот ўтказиш таклифини берди. Бу бизга барча аъзо лигалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари кўз ўнгида Ўзбекистон ҳамда унинг футболи ҳақида тақдимот ташкил этиш имкониятини яратди. Шу асосда WLF мутахассислари томонидан тайёрланган ва етакчи лигалар фаолияти, статистикалари ҳамда бошқа деталларини ўз ичига олган йиллик сарҳисобдан ЎзПФЛ ҳам илк марта жой олди.

Қувонарли томони, тақдимот ташкилотнинг қолган аъзолари томонидан илиқ қарши олинди. Жумладан, АҚШ, Англия, Австралия, Бельгия, Польша, Қатар, Латвия, Туркия каби лигалар раҳбарлари форумдан кейин тақдимот юзасидан ўзларининг ижобий фикрларини алоҳида билдириб ўтди. Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан 2023 йилдан бошлаб йўлга қўйилган футболчилар лицензияси вазифасини бажарувчи микрочиплар ҳамда учрашув қайдномаларини икки дақиқа ичида тўлдириш имконини берувчи онлайн платформага юқори баҳо берилди.

Эндиликда Лигамиз WLF таркибига кирувчи лигаларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳолат биз учун дунёнинг исталган ТОП лигалари ва клублари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун йўл очади. Яқин келажакда маркетинг, телетрансляциялар, мухлислар билан ишлаш каби масалаларда қатор семинар ва учрашувлар ташкил этиш режалари ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, мазкур йиғилишда Ўзбекистондан ташқари FIFA, IFAB, FIFPro Европа клублари ассоциацияси, УЕФА ва Жаҳон меҳнат ташкилоти вакиллари, шунингдек, Польша, Швеция ҳамда АҚШ лигалари вакилларининг ҳам тақдимот ва чиқишлари бўлиб ўтди.

Киритилди: 17:21, 16.10.2023.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик