"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмил Хёйбьерг жорий мавсумдаги ўйин вақти ҳақида гапирди.
"Чемпионатда жуда яхши позициядамиз, жамоа жиддий ўсишга эришди. Албатта, ҳозир мен аввалгидек кўп ўйнамаяпман, лекин бу бизнинг ишимизнинг бир қисми. Мен буни қабул қилиб, хулоса чиқаришим керак", — деб Хёйбьерг сўзларини келтирмоқда Evening Standard.
Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда саккизта учрашувда майдонга тушди.