Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Даврон Файзиев: «Сўғдиёна» ҳозирча Олий лига ўйинларини Зоминда ўтказади»

Баҳо:
+ | -

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби регламентга кўра янги йилда Ўзбекистон олий лигасида тўп тепади. Аммо ПФЛ ҳали якуний қарорни чиқармаган. Клуб бош мураббийи Даврон Файзиев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди. Қуйида ушбу суҳбатнинг асосий жойларини келтирамиз.

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна" дастлабки йиғинни бошлаб юборган. Бироқ айни пайтда Тошкентда "А" лицензиясига ўқияпман ва жамоа билан бирга эмасман. Ушбу ўқиш 14 январь куни якунига етади. Жами 18 нафар мураббий курсда таҳсил олмоқда. Мендан ташқари Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Мўминжонов, Хорен Оганесян, Шавкат Абдухўжаев каби мураббийлар ҳам "А" лицензия олиш учун ўқишмоқда. Менинг ўрнимга жамоани акам Диёр Файзиев, мураббий Улуғбек Алматов билан бирга бошқариб турибди. Кейинги режаларимиз ҳақида гапирсам, 26 декабрга қадар йиғинимиз давом этади. Байрамни ўтказиб олгач, 5 январь санасида Жиззахда йиғиламиз. 7-18 январь кунлари Зоминда тайёргарлик кўрамиз. 20-30 январь кунлари яна Жиззахда машғулот ўтказамиз. 1 февралдан чемпионат бошлангунича Тошкентда йиғин ўтказмоқчимиз. Агар ПФЛ легионер дарвозабонларга чекловни бекор қилса, жамоага молдавиялик посбон Александр Меленчукни таклиф қиламиз. Айни пайтда биз олий лигада тўп тепишга тайёрмиз. Базамиз бор, уй ўйинларимизни ҳозирча Зоминдаги стадионда ўтказамиз. Менимча, ПФЛ "Андижон" ва "Машъал"ни олиб қолиш учун "Гулистон" ва "Сўғдиёна"ни яна биринчи лигага тушуриб юбормаса керак.

Б.Турсунов суҳбатлашди.

манба: "Футбол Экспресс" газетаси

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:10, 21.12.2012.
Ўқилди: 4490 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.