Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Евро-2024 саралаши доирасидаги Грецияга (1:0) қарши ўйин натижаси сарҳисоб қилди.
“Биз ўйинни қўшиб берилган вақтда пеналтидан анча олдин ҳал қилишимиз керак эди. Греция учта ҳужумчини қўйиб юборди ва бирданига футболчилар ўз позицияларида қолишди. Биринчи бўлимни қулай ўтказдик, аммо пенальтини голга айлантира олмадик. Шундан сўнг ўйин бошқача тус олди. Биз ўзимизга ишонишда давом этдик. Греция вазиятлар ярата олмади, аммо таслим бўлмаслик учун жуда эҳтиёт бўлишимиз керак эди", - дея Куманнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Ягона гол Виржил ван Дейк ҳисобига ёзилди. У 93-дақиқада пенальтини голга айлантирди.
Нидерландия терма жамоаси 6 учрашувдан кейин 12 очко жамғарган ҳолда “Б” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Греция учинчи ўринда (7 ўйиндан 12 очко).