Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Брюсселдаги стадионда томошабинлар швециялик мухлисларининг ўлдирилиши ортидан эвакуация қилинишини тўрт соат кутишди

Баҳо:
+ | -

Швеция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги Брюсселда бўлиб ўтган ўйинга келган қарийб 35 минг томошабин террорчи томонидан икки нафар швециялик мухлиснинг ўлдирилиши ортидан 4 соат давомида стадионни тарк эта олмади. Яна бир киши жароҳат олди, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Бельгия пойтахти марказидаги қуролли ҳужум билан деярли бир вақтда, шимоли-ғарбий чеккадаги "Қирол Бодуэн” стадионида Бельгия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати саралаш баҳси бошланди. Учрашув бошланганидан кўп ўтмай тўхтатилди, полиция томошабинларга ўтиришни буюрди. Жиноят жойидан қочиб кетган жиноятчи ижтимоий тармоқларда мусулмонлар номидан шведлардан ўч олишга ваъда берган видеони тарқатди. Шу сабабли, полиция мухлисларни хавфсиз эвакуация қилишга тайёргарлик кўриш учун стадионга катта кучларни жалб қилди.

Шу тариқа 35 минг киши тахминан тўрт соат давомида стадионда қолди, шундан сўнг 23:47 (Тошкент вақти билан 02:47) полиция эвакуация қилишни бошлади. Бу вақт давомида стадионда вазият тинч эди, бельгиялик ва швециялик мухлислар бир-бирини қўллаб-қувватлашди. Эвакуация 30 дақиқада амалга оширилди.

Бельгия ҳукумати террорчилик хавфи даражасини максимал даражага кўтарди.

Киритилди: 10:20, 17.10.2023.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик