"Барселона"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Реал"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда журналист Элена Кондис гапиради.
Олдинроқ 26 ёшли футболчи "эл-класико"да иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда де Йонг барча мусобақаларда еттита ўйин ўтказиб, битта гол урди.
"Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги учрашув 28 октябрь куни бўлиб ўтади. Испания чемпионати 11-тур учрашуви бошланиши Тошкент вақти билан 19:15 га белгиланган.
"Блауграна" ҳозирда Ла Лигада 9 ўйиндан кейин 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда.