Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хорватия терма жамоаси Евро-2024 дан қуруқ қолиш хавфи остида

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафта олдин ҳаммаси яхши эди. Хорватия терма жамоаси футболчилари икки янги саралаш ўйинига ички ишонч билан ҳозирлик кўришди.Октябрь ойида улар Евро-2024 финал босқичида ўз ўрнини қўлга киритишган ишонган эди. Негаки, мундиалнинг яқиндагина ярим финалчилари биринчи ўринни эгаллаб, тўртта ўйинда атиги икки очко йўқотишди. Бу ерда қандай шубҳалар бўлиши мумкин?

Аммо кейин даҳшатли туш бошланди. Биринчидан, хунук ўйин ва хавфли лаҳзалар камлиги билан Туркиядан 0:1 ҳисобидаги мағлубият. Кейин - Уэльсдан 1:2. Хорватия ҳеч кимга ёқмади. Туркия Германияга йўлланмани расман қўлга киритган куни эса Златко Далич шогирдлари турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб кетди.

Златко Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийи: “Бу ҳақли мағлубият. Уелс яхшироқ, тажовузкор, тайёр ва барча вазиятларни яхши ҳал қилишди. Ҳужумда муаммоларимиз бор: бизда ғоялар етишмайди. Бу жуда ёмон. Энди биз бошқаларга қарам бўлиб қолдик. Бу менинг айбим, чунки жамоани яхшироқ тайёрлашим мумкин эди. Бошимизни кўтариб, кечирим сўрашимиз керак. Вазият ёмон. Кейинги ўйинларни интиқлик билан кутамиз ва нафақат ўзимизга ишонамиз. Умид қиламизки, айрим футболчилар жароҳатидан тузалиб кетишади. Бизда жуда кўп муаммолар бор”.

Хорватия учун жароҳатлар ҳақиқатан ҳам катта муаммо. Асосий йўқотиш - "Тоттенхэм" машғулотларида жароҳат олган Иван Перишич. У йигитларни қўллаб-қувватлаш учун жамоа базасига келди. Аммо майдондан ташқарида бўлиш у ерда бўлиш билан бир хил эмас.

Перишич Модрич билан бирга жамоа етакчиси эканлигини ҳамма яхши билади. Аммо, агар Лука марказдаги тартиб учун жавобгар бўлса, қанотдаги тезлик учун Иван жавобгар. Усиз Хорватиянинг ҳужуми секин ҳаракатга келади. Бироқ, Перишич ягона йўқотиш эмас. Энг кучли ҳужумкор футболчилар Петкович ва Крамарич ҳам октабр ойидаги ўйинларни ўтказиб юборишди.

Модрич майдонга тушгани билан ўйинни бир ўзи бошқара олмади. Ҳеч кимга сир эмаски, хорватиялик футболчи ўтган мавсумга қараганда "Реал"да камроқ ўйнамоқда. Лука қишда АҚШга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Ҳимоя марказида Гвардиол учун жуфтлик танлашда Далич нотўғри қарор қилди. Шутало Туркия билан ўйинда ҳимоя яхши ўйнади. Аммо Вида Уэльсга қарши майдонга тушди ва биринчи голда хатога йўл қўйди. Ҳар иккала ўйинда хорватлар дуранг учун майдонга тушгандек бўлишди. Уларда гўёки: ҳа, бизда йўқотишлар кўп, мукаммал формада эмасмиз, шунинг учун тўпни ўзимизда ушлаб турамиз, тезликни пасайтирамиз, бир-икки очко олиб, пешқадамликни сақлаб қоламиз, деган ўй бордек туюлди.

Ҳозир гуруҳда ҳолат қуйидагича:

Назарий жиҳатдан яна учта жамоада плей-оффга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Хорватия Арманистон ва Латвияни мағлуб этиб, рақибларини очко йўқотишини кутиши керак. Асосийси, ҳозир ҳаммаси хорватларга боғлиқ эмас. Агар Уэльс кейинг ўйинларда очко йўқотмаса, Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритади.

Киритилди: 14:16, 17.10.2023.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.