Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека кейинги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Журналист Нейтан Гиссинг маълумотларига кўра, англиялик яна тиззасида оғриқни ҳис қила бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида Чуквуэмека “Вест Хэм” билан ўйинда жароҳат олган эди, у аввалроқ “Челси” сафидаги илк голини урган эди. Жароҳат туфайли футболчи бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмади, аммо Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида "Бёрнли" билан ўйинда "Челси" захира ўриндиғида ўтирди.
Чуквуэмека қанча вақт сафдан чиққани ҳозирча номаълум. Англиялик футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён "Челси"да ўйнамоқда.