Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

Бербатов: «Криштиану яна 2-3 йил бемалол ўйнай олиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Болгариялик собиқ футболчи Димитар Бербатов португалиялик форвард Криштиану Роналдуни яна 2-3 йил футбол ўйнай олади, деб ҳисоблайди.

«Роналду ўзи истаган пайтда футболни тўхтатиши мумкин. Агар сиз у каби ўзингизга ғамхўрлик қиладиган бўлсангиз, футболни кутилганидан узоқроқ ўйнай олишингиз мумкин. Назаримда, Криштиану яна 2-3 йил давомида бемалол футбол ўйнай олади.

Одамлар унинг темпи юқори бўлмаган лигада ўйнаётганини гапиришяпти, аммо бу аҳамиятга эга эмас. У ҳамон кучли эканини исботламоқда. У Португалия терма жамоаси сафида ўз ўйинлари ва голлари орқали кучли эканини кўрсатмоқда.

Криштиану Португалия терма жамоасининг Евро-2024 финал босқичига чиқиши учун ёрдам берди. Футболчи учун қачондир сўнгги мусобақа келади, аммо, келинг, ҳозирча бу ҳақда ўйламай турамиз.

Келинг, уни ўз ҳолига қўямиз. У янги қарори билан тез орада барчани ҳайрон қолдиради. Бунга ишончим комил. Ҳозирча эса унинг ўйинларидан завқланиб турамиз», – деди «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ўйинчиси.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:30, 18.10.2023.
Ўқилди: 1657 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.