Мадриднинг "Реал" клуби Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ҳимоячиси Антониу Силвани сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Defence Central.
Манбага кўра, "қироллик" клуби 19 ёшли футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ унинг шартномасида 100 миллион евро миқдоридаги бадал пули бор.
Силванинг "Бенфика" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.