Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

"Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги навбатдаги рақиби "Нассажи Мазандаран" ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) “D” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида Эроннинг “Нассажи Мазандаран” клубига қарши ўтказади.

Наманганликларнинг бўлажак рақиби тўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Нассажи Мазандаран” Мазандаран провинциясидаги Каэмшаҳр шаҳри шарафини ҳимоя қилади ва жамоага 1959 йили Nassaji Mazandaran Company тўқимачилик компанияси томонидан асос солинган. Нассажи сўзи форс тилидан таржима қилинганида, “тўқимачи” деган маънони билдиради. Жамоанинг тўлиқ номи таржима қилинса, “Мазандаран тўқимачиси”, деган сўз келиб чиқади ва бу жамоанинг лақабига ҳам айланган.

Юқоридаги сўздан ташқари, жамоани яна “Мазандаран йўлбарслари”, мазандаранликлар деб ҳам аташади.

Жамоа 1988 йилгача Эроннинг ҳудудий, кўпроқ ҳаваскорлар лигасида  қатнашган. 1989/1990 йиллар мавсумида Эроннинг “Кодс” лигасида 3-ўринни эгаллаб, Эрон 2-дивизионига йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи дивизиондаги илк мавсумдаёқ 3-ўринни эгаллаган мазандаранликлар кейинги мавсумдан бошлаб, ўша пайтда Эрон олий лигаси саналувчи Азадеган лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

“Нассажи Мазандаран” 2006/2007 йиллар мавсумига қадар, гоҳ Азадеган, гоҳ 2-дивизион лигаларида иштирок этади ҳамда 2006/2007 йиллар мавсумидан то 2017/2018  йиллар мавсумигача Азадеган лигасида мунтазам тарзда қатнашиб, 2017/2018  йиллар мавсуми якунига кўра, 2-ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк марта Эрон олий футбол лигаси саналувчи Форс кўрфази Про-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади ва ўшандан буён ушбу лигада иштирок этмоқда. 

"Нассажи" ўтган мавсумда Форс кўрфази Про-лигасида 16 та жамоа орасида 13-ўринни эгаллади.

ОЧЛ йўлланмасини эса 2021/2022 йиллар мавсумининг Эрон кубоги соҳиби сифатида қўлга киритган.    

Айни пайтда “Нассажи Мазандаран” таркибида  1 нафар легионер, испаниялик 30 ёшли ярим ҳимоячи Ноно ўйнамоқда.

Жамоани бош мураббий сифатида Саид Меҳди Раҳмати бошқармоқда.                  

“Нассажи Мазандаран” ўз уй учрашувларини 15 000 (ўн беш минг) нафар мухлисга мўлжалланган “Ватани” стадионида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нассажи Мазандаран” учрашуви 23 октябрь куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 21:00 да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:16, 21.10.2023.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.