Трент Александр-Арнольд электр устунининг қулаши туфайли аварияга учради.
20 октябрь куни "Ливерпуль" футболчиси ўзининг Range Rover машинасида Ливерпулдан 40 километр узоқликдаги Натсфорд шаҳри яқинида BMW Х5 билан тўқнашиб кетган. Бахтсиз ҳодиса оғирлиги тахминан 500 кг бўлган 12 метрли электр сими устунининг футболчининг машинаси олдида кетаётган BMW машинасига қулаши сабаб бўлган.
Электр сими устуни "Бабет" бўрони сабаб бўлган кучли шамол туфайли йиқилган. Таъкидланишича, шамол тезлиги соатига 100 км дан ошган.
Трент ва бошқа ҳайдовчининг автомобиллари тўқнашиб кетган ва иккала машина ҳам шикастланган. Ҳодиса иштирокчиларидан ҳеч бири жабрланмаган.