"Иртиш" жамоаси ўзининг биринчи йиғинини Ўзбекистонлик футболчи Улуғбек Бақоевсиз ўтказди. Шу муносабат билан футболчининг ўзи билан боғландик.
"Мен "Иртиш" билан икки йиллик шартномага келишганман. Оғир мавсумдан сўнг клуб менга дам олиш имкониятини берди. Кейинги мавсум хам оғир бўлиши аниқ. 6 январьдан клуб иxтиёрига қўшиламан ва Туркиядаги йиғинда қатнашаман",-дейди футболчи Қозоқистонлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда.