"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Ромелу Лукакунинг аҳамияти ҳақида гапирди.
"Челси"дан ижарага олинган бельгиялик футболчи жорий мавсум римликлар сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди. Моуриньонинг сўзларига кўра, Лукакунинг ҳиссаси нафақат урган голлари, балки ҳужумдаги шерикларининг ўйини ҳам аниқланади.
"Рома"нинг ҳозирги версияси сўнгги йиллардаги энг кучлиси бўлиб, барча футболчилар мавжуд. Лукаку ҳамма нарсани ўзгартиради: ўтган мавсумда Белотти А Серияда бирорта ҳам гол ура олмаган, ҳозир эса унинг ҳисобида учта гол бор", - дея Моуриньодан иқтибос келтиради Football Italia.