"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Арсенал" билан ўйинда (2:2) Марк Кукурельянинг ўйинини юқори баҳолади.
Тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган ҳимоячи Кукурелья Почеттинонинг мақтовига сазовор бўлди: "Клубга биринчи келганимда, баъзи футболчилар кетиши ёки қолиши мумкин эди. "Челси"га Марк керак эди, унинг ўзи ҳам шу ерда ўйнашни давом эттирмоқчи эди. У машғулотларда яхши ҳаракатланди ва шунинг учун ҳам бугун Букайо Сакага қарши яхши ўйнай олди. У мақтовга лойиқ”, - деди аргентиналик мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.