"Арсенал" устози Микель Артета "Челси" билан ўйиндаги дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.
“Ўйин бошида ҳаммаси нотўғри кетди – биз етарлича диққатимизни жамлай олмадик. Биз рақиб жамоа дарвозасига таҳдид қилмасдан тўпни шунчаки ҳаракатлантирдик, бундай кучли рақибларга қарши бундай ҳаракат қилиб бўлмайди.
Биз "Челси"ни ҳурмат қилишимиз керак - биз кўплаб ажойиб ўйинчиларга эга бўлган топ-жамоага қарши турдик. Буни тан олишимиз керак.
Ўйиндан сўнг ечиниш хонамизда сукунат ҳукм сурди, аммо дуранг натижага эриша олдик. Мен бу реакциямиздан мамнунман - футболчилар кўпроқ нарсани хоҳлашди", - дея Артета сўзларидан иқтибос келтиради Football London.