Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Сепахон» бош мураббийи: «Эронга мухлисларни хурсанд қилиб қайтамиз»

Баҳо:
+ | -

Сепахон бош мураббийи Хосе Мораэс ОЧЛ доирасидаги ОКМКга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Чемпионлар лигасининг барча ўйинларида рақибга ҳурмат кўрсатамиз. Бу ерда ўйинчилардан тортиб мураббийларгача юқори савияга эга. Бу Осиёдаги биринчи рақамли мусобақа бўлгани сабабли ҳар бир клубдан юқори даражани кутаман. Осон рақиблар бўлмаслиги аниқ. Бу ерда иштирок этиш нафақат умумфутбол қарашларини ўзгартиради, балки жамиятдаги маданиятга ҳам катта таъсир кўрсатади. Эртанги баҳс учун албатта, энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

Рамин Резаэян:

«Барчага ассалому алайкум. Эртанги баҳс учун тайёргарлигимиз нормал даражада. Бироқ анча қийин ўйин бўлишини барча жамоадошларим тушуниб турибди. Шубҳасиз, уч очко учун ўйнаймиз. Бунинг учун юз фоиз кучимизни ишга соламиз. Кўрамиз, ҳамма нарса бўлиши мумкин, аввало биз инсонлармиз холос. Шунга қарамай мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳамда жамоавий руҳни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Эронга мухлисларни хурсанд қилиб қайтамиз».

Жамоангиз жисмоний ва руҳий томонлама эртанги баҳсга қандай даражада тайёр? Ўзбек клублари ҳам эронликлардан қолишмаган тарзда жуда тезкор футболчиларга эга...

«Руҳий ҳолатимизни юз фоизлик топ даражада дейишим мумкин. Жисмоний, руҳий ҳамда тактик томонлама тўлиқ тайёрмиз. Буларни майдонда кўрсатиш қолди холос.

Бу турнирни оддий лигаларга қиёслаб бўлмайди. Бу ерда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз зарур. Мухлисларни хурсанд қилиш учун барча имконийталарни ишга соламиз. Ўзбекларга қарши аввал ҳам ўйнаганман, улар ҳам анойилардан эмас. Бироқ биз эронликлармиз, буни ғалаба билан исботлаймиз.

Олмалиқликлар жадвалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ушбу баҳсни ҳаёт-мамот жанги деб ҳисоблашмоқда. Демак эронликарга осон бўлмайди. Кутилмаган ҳолатларга тайёрмисиз?

«Албатта, қизиқ савол бўлди. Юқорида айтганимдек, осон рақиблар йўқ бу ерда. Мусобақа номидан келиб чиқиб, фақат чемпионлар қатнашади. Ҳар бир ўйин учун эътиборни сусайтирмаймиз. Одатдагидек давом этамиз. Ҳаммага очко керак, бироқ ОКМКга бу зарурроқ. Аммо бу бизни қўритмайди, қандайдир махсус ҳолатда бўлишимиз шарт эмас. Йигитларда мотивация доимий давом этади. Бу - оддий футбол. Бундан одамлар завқ олиши керак. У жамиятга қўрқув улашиши керак эмас. Шу сабабли спортда ўзаро ҳурмат бирламчи масала ҳисобланади. Унинг миллатларни бирлаштиришини унутмаслик керак. Эртага ҳам яхши шоу уюштириб бериш ниятимиз бор», – деди мураббий. 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:22, 22.10.2023.
Ўқилди: 2413 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.