Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Суперкомпьютер мавсум якунини башорат қилди: "МЮ" сўнгги 34 йилдаги энг ёмон финишини намойиш этади

Баҳо:
+ | -

АПЛ ўтган ҳафта яна қайтди. Унда бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Гарчанд мавсумни ёмон бошлаган бўлса ҳам, саккизинчи турда "Манчестер Юнайтед" "Шеффилд Юнайтед"ни мағлубиятга учратиб, ўзи учун керакли уч очкони қўлга киритди. Бу етарли эмас, албатта. Мухлислар "МЮ"нинг ҳозирги ўрнидан қониқиш ҳосил қилмаслиги аниқ. Негаки, ушбу мавсумда "қизил иблислар" чемпионлик учун курашиши керак эди. Аммо бундай бўлмаяпти. Эрик тен Хаг жамоаси ўтган мавсум каби сўнгги икки ойда суст старт намойиш этди. Оқибатда, манкунианликлар бу даврни асосан турнир жадвалининг иккинчи қисмида ўтказишга мажбур бўлди.

Суперкомпьютернинг янги ҳисоб-китобларига кўра, "Манчестер Юнайтед" учун ушбу мавсум сўнгги 34 йилдаги энг ёмони бўлади. Халқаро танаффуслардан илгари сунъий онгнинг тахминларида "МЮ" АПЛнинг олтинчи поғонасида қолиши керак эди. Гарчанд саккизинчи тур "Шеффилд Юнайтед"га қарши қийин ғалаба билан якунланган бўлса ҳам, Эрик тен Хаг шогирдларининг имкониятлари янада пастлади. Ҳозир улар 38 турдан кейин 9 ўринни эгаллаши мумкин холос. Ушбу башоратда маълумотлар суперкомпьютер томонидан 100 минг марта қайта ишланди. Бунда компьютер, ўтган мавсумдаги натижалар, жамоаларнинг жорий спорт формаси ҳамда xG (expected Goals) кўрсаткичларига қараб хулоса қилган. Оқибатда, мавсумни "қизил иблислар" тўққизинчи поғонада, "Челси" ва "Брайтон"дан бир очко кам тўплаган ҳолда якунлаши маълум бўлди.

Айтиш керакки, "Манчестер Юнайтед" мавсум охирида 34 йилдан бери бунчалик пастки ўринларга тушиб кетмаган. Охирги марта бу жамоа 1989/90 йилги мавсумни 13 поғонада якунлаганди. 2023/24 йилларнинг дастлабки 7 та турида "Тоттенхэм", "Арсенал", "Брайтон" ва "Кристал Пэлас"дан мағлубиятлар қабул қилиб олинди. "Тиғчилар"га қарши уч очко олингач, "МЮ" саккизинчи ўринга чиқди. Аммо ҳозирга қадар турнир жадвалининг юқори ўнталигидаги бирорта жамоа мағлуб этилгани йўқ. Суперкомпьютер эса "қизил иблислар"ни мавсумнинг қолган қисмида яна 9 мағлубият кутиб турибди деб ҳисоблайди. Оқибатда, жамоа кучли тўртталик тугул, еврокубоклар зонасидан ҳам чиқиб кетади, 4 ўрин билан очколар фарқи 12 тани ташкил этади.

Юқори ўринларга келадиган бўлсак, "Ньюкасл" яна ЕЧЛга йўлланма олиши кутилмоқда. "Манчестер Сити" эса доимгидек чемпионликка эришади. Сунъий онг иккинчи ўринни "Арсенал" эгаллайди деб ҳисоблайди. Тўпчилардан бир очко кам тўплаган "Ливерпуль" эса кейинги поғонадан жой олади. Пастки еврокубоклар учун "Тоттенхэм", "Астон Вилла" ва "Брайтон" лойиқ кўрилган. АПЛни эса "Шеффилд Юнайтед", "Лутон Таун" ва "Борнмут" тарк этади.

 

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:08, 24.10.2023.
Ўқилди: 2483 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.