Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎзПФЛ «Бухоро»ни жиддий жазога тортиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Суперлига иштирокчиси бўлган «Бухоро» футбол клуби ОФК талаби асосида ўтказиб келинаётган U19 чемпионатининг 24-турини ўтказиш учун Наманганга ташриф буюрмаслигини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида клубдаги молиявий ҳолат кўрсатилган.

Ваҳоланки, «Бухоро» футбол клубининг йиллик ҳаражатлар сметаси ЎФА билан келишилган бўлиб, унда U19 жамоаси учун маблағ ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунга қарамай, клуб ўз келажаги бўлган жамоага жиддий эътибор қаратмасликни лозим кўрди. Мазкур ҳолат шуни кўрсатадики, жамоа раҳбариятида эҳтимолий ҳаражатлар ва иқтисодий ўзгаришларни таҳлил қила оладиган мутахассислар йўқ. Бу каби ҳолатлар мавсум бошидан буён клубда биринчи бор кузатилмаяпти. Аввалроқ «Бухоро»да янги таъмирдан чиққан футбол майдонига умуман эътибор қаратилмаётгани, шунингдек, клубга қарашли бўлган «Умид» майдони мавсумга тайёр эмаслиги каби масалалар кўтарилганди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Бухоро» U19 жамоасига Навбаҳор U19 билан ўйинга келмагани учун техник мағлубият ёзилади. «Бухоро» футбол клуби эса бунинг учун тегишли қўмита орқали жаримага тортилади. Қўшимчасига, Лига 2024 йилги мавсумда «Бухоро» футбол клубининг легионер футболчилар билан шартнома имзолашига тақиқ қўйиш таклифини ЎФА тегишли қўмитасига киритади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:23, 24.10.2023.
Ўқилди: 1986 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.