Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида “Арсенал”нинг “Севилья” устидан қозонилган ғалабаси (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлайманки, "Арсенал"нинг ушбу жамоаси ўз имкониятлари ва ўйиндан ўйинга кўрсатаётгани жиҳатидан "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги асосий рақибларидан бири ҳисобланади. Менимча, улар жуда зўр", - дея Оуэннинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.