Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Нега Холанд "Олтин тўп" учун курашда Мессини мағлуб этиши керак?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" устози Гвардиола "Олтин тўп" ва Месси ҳақида шундай деган: "Доимо айтиб келганман, "Олтин тўп" топшириш маросимида иккита қисм бўлиши керак: бири Мессига, қолгани эса бошқа номзодлар учун".
Месси бу мавсумда ҳам ушбу соврин учун энг асосий даъвогар саналади. Негаки, у 2022 йилги мундиални ютиб, МЛСда ҳам кўплаб голлар уришга эриша олди. Унга бас келадиган футболчини топиш қийин. Аммо бу борада рақиб йўқ эмас. "Барселона" афсонаси билан "Олтин тўп" учун фақатгина Эрлинг Холанд курашиши мумкин. Қуйида нима учун норвегиялик ҳужумчи 2023 йилги соврин учун Мессидан устунлигини асослашга ҳаракат қиламиз.

Холанднинг голлари сони

Ўтган мавсум бошида Холанд борасида кўплаб сўроқлар бор эди. Аммо бу сўроқлар мавсум давомида барҳам топди. Холанд АПЛнинг дастлабки 10 турида 15 та голга муаллифлик қилди. Улар ичида 3 та хет-трик бор эди. Шунингдек, у ЕЧЛнинг 3 та ўйинида 5 та гол уришга эришган. 23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумни 53 та ўйиндаги 52 та голи билан якунига етказди. Голларнинг 36 таси АПЛнинг 35 та турида киритилган бўлиб, Холанд бу орқали Муҳаммад Салоҳнинг рекордини янгилади. Бундан ташқари, мавсум давомида Эрлинг 9 та ассист ҳам ижро этган. Бу билан Холанднинг голлардаги иштироки 61 тага етади.
Месси эса "ПСЖ" билан мавсум давомида 41 та голда қатнашди. Франция ва Англия чемпионатининг даражасини ҳисобга олсак, орадаги фарқ янада катталашади.

Холанднинг совринлари сони

Гвардиола "Манчестер Сити"га келганидан буён жамоани инглиз футболи дурдонасига айлантирди. Шунга қарамай, у ЕЧЛни юта олмай келаётганди. Холанд келгач, бу иш бажарилди. Шу билан Гвардиолани Мессисиз ЕЧЛни юта олмаётганликда айблаётганларнинг ҳам овози ўчди. Холанд ўтган мавсум давомида 11 та ЕЧЛ ўйинида 12 та голда қатнашди. 23 ёшли ҳужумчи чорак-финалнинг "Бавария"га қарши кечган ҳар икки ўйинида гол урди. Айнан унинг барқарорлиги АПЛни ютишда "шаҳарликлар"га қўл келди. "Арсенал"ни сўнгги ҳафталарда доғда қолдирган Гвардиола шогирдлари, Холанднинг голларисиз бунга эриша олмасди. Мавсум якунланганидан бир неча кун ўтгач, Англия кубоги ҳам қўлга киритилди. Финалда ашаддий рақиб бўлмиш "МЮ" таслим этилди. Финалгача бўлган ўйинларда ҳам Холанд голларда тинмай иштирок этиб келди.

Холанднинг терма жамоалар миқёсидаги фаолияти

Адолат юзасидан айтиш керакки, Мессининг 2023 йилги "Олтин тўп"ни олиши, асосан Қатардаги мундиал билан боғлиқ. Аргентина Месси сабабли жаҳон чемпиони бўлганини инкор этиб бўлмайди, албатта. Аммо бу борада рақобатчи бўлган Эрлинг Холанд учун ўтган қиш бошқачароқ кечди. Норвегия терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Шу сабабли Холанд "Манчестер Сити" билан қолди. Норвегия ўз тарихида фақат уч мартагина мундиалга чиққан ва уларнинг барчаси ўтган аср хотираларида қолган. Шу сабабли Холанднинг қадрини терма жамоадаги ўйинлар билан ўлчаш унчалик ҳам тўғри эмас. Масалан, йигирма биринчи асрда терма жамоалари унчалик кучли бўлмаган футболчилар – Андрей Шевченко (Украина) ва Павел Недвед (Чехия) ҳам "Олтин тўп"ни қўлга кирита олган. Шундай экан, Холандга 30 октябрь кунги тақдирлаш маросимида омад тилаб қоламиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:05, 25.10.2023.
Ўқилди: 5259 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.