Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Аббосбек Файзуллаев: "Мен ҳеч қачон юлдузлик касалига чалинмайман"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев юлдузлик касали хавфи борми деган саволга жавоб берди. Шунингдек, у шахсий ўйиндан кўра жамоа ютуқларини биринчи ўринга қўйишини айтиб, "ҳарбийлар" клуби мухлисларига мурожаат қилди.

"Менга гол уриш жуда ёқади, лекин ассистентлик ҳам қизиқарли. Асосийси, менинг майдондаги ҳаракатларим ЦСКАнинг ғалабасига ёрдам бериши керак. Ғалаба қозониш жуда муҳим, чунки биз имкон қадар тез-тез мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Мен уларга қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Бу жуда кўп ёрдам беради. Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг ва "Краснодар" билан ўйинга келинг. Оллоҳим ғалаба қозонишимизни насиб этсин.

Саволингизнинг иккинчи қисмига тўлиқ ишонч билан жавоб бера оламан: менда ҳеч қачон юлдузлик касали бўлмайди. Нега мен бунга шунчалик аминман? Амаким менга ҳамиша камтар бўлишни, ўз устимда ишлашни тўхтатмасликни ўргатди. Фақат шу ҳолатдагина хоҳлаган нарсангизга эришишим мумкинлигини тушунтирди. Мен бу сўзларни доим эслайман ва уларни жуда муҳим деб биламан", - деди ҳамюртимиз Bobsoccer билан суҳбатда.

Киритилди: 20:04, 25.10.2023.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.