Ўтган ҳафта охирида «Ливерпуль» мерсисайд дербисида «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳужумчи Дарвин Нуньес «қизиллар»нинг асосий таркибида майдонга тушмади, бироқ иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва Муҳаммад Салоҳга голли узатма берди. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ўз қарорига изоҳ берди.
«Дарвиннинг аҳволи яхши, ўйинга мослашиши учун бироз вақт керак бўлди, лекин биз ундан мамнунмиз.
Биз кимни асосий таркибга туширишни танлаб олдик - Диас ёки Дарвин. Диаснинг иши ижод қилиш эди.
Кейин Дарвин майдонга чиқди ва ўйинни ўлдирди. Бу оддий ғоя эди ва у ишлади», деди Клопп матбуот анжуманида журналистларга.