Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Навбаҳор» мухлислари клуб раҳбариятининг истеъфосини талаб қилишмоқда!

Баҳо:
+ | -

Ўлкамизда Янги 2013 йил эшик қоқиб турибди. Ушбу йилдан барча мухлислар "Навбаҳор"дан чиройли натижа кутишмоқда. Лекин...

Ҳозирда клубнинг аҳволи ҳавас қиларли даражада эмаслигини билиб туриб, шуни айтиш жоизки, янги мавсумда яна ўша эски ҳолатлар қайтарилаверади. Мана кўрасиз, 2013 йилда ҳам "Навбаҳор" сўнгги ўринлар учун кураш олиб боради.

Якунланган мавсум аввалидаги қоп-қоп ваъдалар қани? Кучли олтиталикка кирамиз дейишганмиди? Иккинчи давра аввалида клуб раҳбари 8-ўринни эгаллаймиз дегандику! Умуман, "Навбаҳор" ушбу мавсумда ҳеч қандай вазифаларни бажара олмади! Олий лигада қолиши - бу вазифанинг бажарилишимас!

Умуман олганда, клуб 2012 йили ҳар тарафдан салбий натижаларни кўрсатди. Шу ҳолатда ишлар олиб борилса, бу йилги кўрсаткичлар ҳолва бўлиб қолади! Шу муносабат билан клубда катта тозалов ишларини олиб бориш лозим. Иложи борича футболни тушунадиган шахслар ўз ўрнига ўтирса мақсадга мувофиқ бўларди.

Кўпчилик Дилмурод Мамажонов ва Александр Клименконинг ҳалигача ҳам истеъфога чиқмаганлиги учун ҳайрон. Мамажонов ушбу мавсумда берган ваъдалари устидан чиққани йўқ. Ундан ташқари, селекция ишларини тўғри олиб бормади. Қаёқдаги бир тийинга қиммат футболчиларни жамоага жалб қилди. Қизиғи, ўша бир чақалик футболчилардан "Навбаҳор"нинг қарзи бор!

Александр Клименко ҳам Наманганга келиб бирор ишни дўндиргани йўқ! Усмон Асқаралиевни икки турдаёқ бўшатишга журъат топган Мамажонов нега энди Клименкога чиқиш эшикларини кўрсатмади? Янги мавсумда яна туркман жамоа тепасига келса ажабланмаймиз!

Барча мухлислар вилоятимиз раҳбаридан Мамажонов, Клименко сингари шахсларнинг истеъфога чиқаришингизни сўраб қоламиз! "Навбаҳор"ни аввалги мавқеини тиклашни истар эканмиз, ўз соҳасини билимдонларни клубга таклиф этайлик!

Қачонгача "Навбаҳор" шармандаларча сўнгги ўринларда юради? Илтимос, биз мухлисларга ҳам қулоқ тутинглар!

"Навбаҳор"нинг минглаб мухлислари номидан

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 12:34, 26.12.2012.
Ўқилди: 4470 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.