"Лацио" ҳужумчиси Педро Родригес Чемпионлар лигаси доирасида "Фейеноорд"дан меҳмонда учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўйинни ёмон бошладик ва биринчи бўлимни тўлиқ ўтказиб юбордик, Чемпионлар лигасида эса бир дақиқа ҳам қўйиб бўлмайди. Биз ўзгаришимиз, бошқача ўйнашимиз керак, айниқса ўйин бошида. Мен жуда ғазабдаман, лекин энди бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратишимиз керак", - деди Педро УЕФА расмий сайтига.