Кириш Регистрация

«Футбол тарихи викторинаси» бошланмоқда

Баҳо:
+1 | -

Мухлисимиз Абдумажид Қодиров томонидан тузиб чиқилган "Футбол тарихи викторинаси" бошланиш арафасида.

Эътиборингизга 11та савол ҳавола этилади ва мухлисларга 2 соат вақт берилади.  Ушбу саволлар қуйида келтирилмоқда ва тест жавоблари викторинда бўлимида берилади. Энг кўп балл тўплаган мухлисга совға тақдим этилади.

Викторина бўлими қуйидаги саҳифалар орқали ўтиш мумкин: мобиль-версия ва веб-версия.

«ФУТБОЛ ТАРИХИ ВИКТОРИНАСИ»
 
1). Футбол майдонида бош ҳакам қайси йилдан бошлаб пайдо бўлган?

2). Футбол майдонида бош ҳакам ёрдамчилари қайси йилдан бошлаб пайдо бўлган?

3). Футбол қоидаларида у ёки бу ўзгаришларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро Кенгаш қайси йили тасдиқланди?
 
4). 11 метрли жарима зарбаси – «пенальти» қайси йилда футбол қоидасига киритилди?

5). 1873 йилда халқаро миқёсдаги илк футбол учрашувида Англия ва Шотландия терма жамоалари ўйнаган. . Ана шу учрашувда Англия терма жамоаси нечта ҳужумчи ва нечта ярим ҳимоячи билан майдонда ҳаракатланган?

6). 1873 йилда халқаро миқёсдаги илк футбол учрашувида Англия ва Шотландия терма жамоалари ўйнаган. . Ана шу учрашувда  Шотландия терма жамоаси нечта ҳужумчи ва нечта яримҳимоячи билан майдонда ҳаракатланган?
 
7). Қайси йилдан бошлаб футбол Олимпия спорт турига айланди?

8). Қайси йилдан бошлаб футбол расмий жиҳатдан Олимпия ўйинлар дастурига киритилди?

9). Халқаро футбол уюшмаси (ФИФА) 1904 йили қайси давлатнинг ташаббуси билан ташкил этилди?
 
10). 1882 йил қайси давлат иттифоқларининг бирлашуви бўлиб ўтди?
 
11). Қайси йили халқаро уюшмалар бошқармасига асос солинди?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:58, 27.12.2012.
Ўқилди: 9207 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.