Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Равшан Эрматов спорт ҳуқуқшунослиги бўйича ўтказилаётган семинарга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ФИФА юридик бўлими, Россиянинг «SILA International Lawyers» халқаро юридик компанияси, Спорт Арбитраж Суди ҳамкорлигидаги «Ҳуқуқ ва Спорт» номли халқаро семинар бошланди. 

Унда маърузачилар сифатида хорижнинг бир қатор таниқли спорт ҳуқуқшунослари, жумладан ФИФА экспертлари, «SILA International Lawyers» халқаро юридик компанияси вакиллари, Спорт Арбитраж Судининг арбитрлари, Россиянинг «Динамо» ҳамда «Зенит» футбол клубларининг юридик бўлимлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди:

«Спорт ҳуқуқшунослиги бўйича ўтказилаётган семинарни ташкил этишда кўмаклашган халқаро ташкилотлар ҳамда спикерларга ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Марказий Осиёда юқори малакали футбол мутахассислари жуда кўп ва улар ўз профессионал даражасини ошириб боришни исташади. Ўйлайманки, ушбу семинар барча учун жуда фойдали бўлишига ва минтақамизда футбол ривожига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз. Келажакда клубларимиз ҳуқуқшунослари шартномалар тузишда, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштиришда юқори стандартларга мос фаолият олиб боришига ёрдам беради», деди Равшан Эрматов.

Ўз навбатида, Осиё футболидаги янги талаб ва ташаббуслар ҳақида ОФК юридук қўмитаси аъзоси Ойбек Касимов тўхталиб ўтди. Семинарда ҳудудий ассоциациялар ҳамда профессионал клублар вакиллари иштирок этиб, керакли маълумотларга эга бўлишмоқда», – деди Ирматов.

Киритилди: 17:29, 27.10.2023.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.