"Ньюкасл Юнайтед" ҳужумдаги муаммоларни ҳал қилмоқчи. Хабарларга кўра, агарда Александр Исак узоқ вақт жамоага қайтмаса, у ҳолда раҳбарият "Штутгарт" футболчиси Серу Гирассини харид қилади.
27 ёшли марказий ҳужумчи бу мавсумда 9 та ўйинда 15 та голга муаллифлик қилди. Исак ноябр охирларига қадар жароҳатидан даволаниши керак бўлади. Эдди Хау эса барча фронтларда курашишни истайди.