Кириш Регистрация

Бундеслига клуби Фаластинни қўллаб-қувватлаган футболчиси билан шартномани бекор қилади

Баҳо:
+ | -

“Майнц” тез орада 28 ёшли вингер Анвар Эль-Гази билан шартномани расман бекор қилади, деб хабар беради BBC.

Аввалроқ футболчи Фаластинни қўллаб-қувватловчи постини эълон қилганди.

Қайд этилишича, клуб футболчига омма олдида кечирим сўрашни айтган, бироқ у рад жавобини берган – у ижтимоий тармоқларда барча жабрланганларга нисбатан тинчлик ва инсонпарварлик тарафдори эканлигини ёзган.

Кеча, 27 октябрь куни Анвар раҳбариятнинг қароридан хабар топди.

"Майнц" 22 сентябрь куни Эль-Газини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилганди. Нидерландиялик футболчи жамоа таркибида Бундеслигада 3 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 10:30, 28.10.2023.
Ўқилди: 1475 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.