Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Кореялик футболчининг «ПСЖ»да ўрни катта

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Ли Кан Иннинг жамоа учун қанчалик муҳимлигини тушунтирди.

22 ёшли футболчи парижликлар сафига июль ойида Испаниянинг «Мальорка»сидан кўчиб ўтган эди. Яқинда Чемпионлар лигаси доирасидаги «Милан»га қарши ўйинда (3:0) кореялик футболчи «ПСЖ» сафида биринчи голини киритди.

«Биз Ли нимага қодирлигини биламиз. У тўпни йўқотмайди, дриблинг эвазига сон жиҳатдан устунликни яратади ва ажойиб жисмоний хусусиятларга эга.

Унинг кўп қирралилиги биз учун жуда фойдали бўлиши мумкин - у иккала қанотда ҳам, олдинда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнашга қодир ва ёлғон тўққизлик бўлиши мумкин.

Бундай футболчи билан ишлаш мураббий учун катта завқ. Ундан умидимиз катта», - дея Энрикенинг сўзларини келтиради журналист Алфредо Педулла.

Киритилди: 07:25, 29.10.2023.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.