"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналидан айрилди - италиялик футболчи пул тикиш қоидаларини бузгани учун ўн ойга дисквалификация қилинди. Миш-мишларга кўра, "қарғалар" энди қишда ярим ҳимояда янги ўйинчи сотиб олмоқчи, Рубен Невеш бу борада устувор номзод. O JOGO хабарига кўра, 26 ёшли футболчи "Ньюкасл"га ўтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Рубен Невеш "Вулверхэмптон"дан "Ал-Ҳилол"га кўчиб ўтганди. Ҳозир португалиялик футболчи Премьер-лигага қайтиши мумкин - "Ньюкасл" Невешни мавсумнинг иккинчи қисмида ижарага олиши мумкин.