"Манчестер Сити" ҳужумчиси Жереми Доку АПЛнинг 10-турида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) "Манчестер Юнайтед" вингери Антонини масхара қилди.
Учрашув сўнгида Антони 21 ёшли бельгиялик футболчига нисбатан қаттиқ қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.
"Тинчлан. Манчестер - кўк рангда", — деб пост қолдирди Доку ижтимоий тармоқларда ва Антони билан ўйин давомида юзага келган зиддият суратини илова қилди.