Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Шахмат. Тошкент шаҳри жамоаси ЖЧда 4-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича шаҳарлараро жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Кеча мусобақада финал ва 3-ўрин учун баҳслар бўлиб ўтди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тошкент шаҳри жамоаси бронза медали учун Сербиянинг Нови Сад шаҳридан ташриф буюрган шахматчиларга қарши баҳс олиб боришди.

Тўртинчи доскада дона сурган Сайдали Йўлдошев рақибини мағлубиятга учратди ва жамоамизни олдинга олиб чиқди. Бироздан кейин биринчи доскада ўйнаган Марат Жумаев сербиялик шахматчининг ҳужумини бартараф эта олмади ва мағлубиятга учради.

Иккинчи ва учинчи доскаларда ўйнаган тошкентликлар — Андрей Квон ва Алексей Барсов ўйин давомида устунликка эга бўлишига қарамай, уларнинг рақиблари ўйинни дуранггача олиб бора олишди.

Тўқнашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, 3-ўрин сербияликларга берилди. Боиси, регламентга кўра биринчи досканинг қиймати бошқа доскаларникига нисбатан устун ҳисобланади ва айнан бу доскада Нови Сад шаҳри шахматчиси ғалабани қўлга киритди.

Финалда эса Голландиянинг Хоогевеен ва Озарбойжоннинг Боку шаҳри жамоалари баҳслашишди. Унда голландияликлар 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, 1-ўринни Хоогевеен (Голландия), 2-ўринни Боку (Озарбойжон), 3-ўринни Нови Сад (Сербия) ва 4-ўринни Тошкент шаҳри жамоалари эгаллашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:38, 29.12.2012.
Ўқилди: 5043 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик