Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Кимда зўрроқ? Месси ва Роналдунинг совринлар жамланмасига назар

Баҳо:
+ | -

Роналду ва Мессининг қай бири зўр, қай бири кучли ва яхшироқ экани борасидаги тортишувлар, аргентиналикнинг жаҳон чемпиони бўлиши билан якунига етган бўлиши мумкиндир. Аммо яна бир баҳслашадиган соҳа бор. У ҳам бўлса, бу икки даҳонинг қай бири кўпроқ соврин ютгани. Месси ва Роналду умумий 1500 мингдан ортиқ голга муаллифлик қилган. Улар, шунингдек, жами 9 бор ЕЧЛни, 17 та ички чемпионатни, 2 бор қитъа чемпионлиги ва бошқа кўплаб шахсий совринларни қўлга киритган. Жаҳон чемпионатидаги қаҳрамонликларидан кейин, Месси саккизинчи бор "Олтин тўп"га эга чиқди. У "ПСЖ" билан икки йилда икки бор Франция чемпионлигига эришганди. Ҳозир Месси Америкада, Роналду эса Саудия Арабистонида ҳаракат қилмоқда. Бу икки афсона доимо бир-бирига қарши салбий фикр айтишдан сақланган. Бу бекорга эмас. Негаки, футболда энг муҳими бу ҳурматдир (бекорга УЕФАнинг бош ғояси ва шиори – RESPECT, яъни ҳурмат эмас).

Роналду Месси ҳақида шундай дейди: "Биз ҳамкасблармиз. Биз ўз ишимизни қиламиз. Бошқа кўплаб футболчилар каби футболдан ташқари шахсий муносабатларга эга эмасмиз. Месси менга ўхшаб ўз клуби ва терма жамоасида яхши натижага интилади. Узоқ вақтлик рақобатимизга ижобий ёндошув керак. Негаки, айнан рақобат бизни ҳозирги даражамизга олиб чиқди".
Месси эса Роналдуни "Ювентус"га кетганини эшитиб шундай деганди: "Унинг кетгани яхши эмас. Гарчанд мен учун Роналдуни совринлар ютишини кўриш оғир бўлсада, айнан у Ла-лига даражасини белгилаб берди".

Хўш, шундай афсоналар бир-бирини ҳурмат қилар экан. Кўп жабҳада кучлар тенг экан, совринлар борасида нима дейиш мумкин? Қуйида бу статистика билан танишиш имконига эга бўласиз.
Эслатма: ФИФАнинг энг яхши йил ўйинчиси ва "Олтин тўп" соврини қўшиб топширилган йиллар, фақат "Олтин тўп" дея ёзилган. Шунингдек, қуйида ҳар қайси индивидуал совринлар ҳисобланган.

 

Лионель Месси


Ички чемпионатда

Ла-лига – 10 марта ("Барселона" билан)

Лига 1 – 2 марта ("ПСЖ" билан)

Испания кубоги – 7 марта

Испания суперкубоги – 8 марта

Чемпионлар кубоги – 1 марта ("ПСЖ" билан)

Халқаро мақомдаги

ЕЧЛ – 4 марта ("Барселона" билан)

Лигалар кубоги – 1 марта ("Интер Майами" билан)

УЕФА Суперкубоги – 3 марта

Бошқа

ФИФА клублар ўртасидаги мундиал – 3 марта

Терма жамоалар миқёсида

Жаҳон чемпионати – 1 марта (2022)

Копа Америка – 1 марта (2021)

Олимпиада – 1 марта (2008)

Жами: 42 та соврин

Индивидуал

"Олтин тўп" – 8 марта

ФИФА йил ўйинчиси – 3 марта

ФИФА Жаҳон чемпионати олтин тўпи – 2 марта

УЕФА Европанинг энг яхши футболчиси – 2 марта

Жами: 15 та соврин

 

Криштиану Роналду

 

Ички чемпионада

АПЛ – 3 марта ("МЮ" билан)

Ла-лига – 2 марта ("Реал" билан)

А серия – 2 марта ("Ювентус" билан)

Англия лига кубоги – 2 марта

Англия кубоги – 1 марта (2004)

Испания кубоги – 2 марта

Италия кубоги – 1 марта (2021)

Португалия суперкубоги – 1 марта (2002)

Англия суперкубоги – 1 марта (2007)

Испания суперкубоги – 2 марта

Италия суперкубоги – 2 марта

Халқаро мақомдаги

ЕЧЛ – 5 марта

УЕФА Суперкубоги – 2 марта

Араб клуб чемпионлари кубоги – 1 марта (2023)

Бошқа

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 4 марта

Терма жамоалар миқёсида

Европа чемпионати – 1 марта (2016)

УЕФА Миллатлар лигаси – 1 марта (2019)

Жами: 33 та

Индивидуал

"Олтин тўп" – 5 марта

ФИФА йил ўйинчиси – 3 марта

УЕФА Европанинг энг яхши футболчиси – 3 марта

Умумий: 11 та.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:15, 31.10.2023.
Ўқилди: 10400 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.