Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Беллингем: «Беш йилдан сўнг Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби бўламан»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яқин беш йил ичида нималарга эришмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

20 ёшли футболчи барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритишни кутаётганини айтди: «Умид қиламанки, беш йилдан сўнг мен Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби бўламан, шунингдек, Европа чемпионати ва балки жаҳон чемпионатида ғолиб чиқаман.

Мен ҳар доим имкон қадар оптимистик бўлишга ҳаракат қиламан», - деди инглиз.

Жорий мавсумда Жуд Беллингем Карло Анчелотти жамоасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ярим ҳимоячи июль ойида «Боруссия Дортмунд»дан 103 миллион евро эвазига «Реал Мадрид» сафига қўшилган эди.

Киритилди: 23:48, 01.11.2023.
Ўқилди: 1978 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик