"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз уйида "Ньюкасл"дан учралган йирик мағлубият ва Англия лига кубогидан чиқиб кетиш ҳақида фикр билдирди.
"Биз биламизки, бу умуман бўлиши керак эмас. Бунинг учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак. Мен ҳам. Мухлислардан узр сўраймиз.
Биз бундан тезроқ қутулишимиз керак. Кейинги ўйин шанба куни бўлиб ўтади. Биз стандартларимизни оширишимиз керак. Ҳозир кўрсатаётган ўйинимиз етарли эмас.
Ишончим комилки, ўйинчилар ўрнидан туриб, бир-бирини қўллаб-қувватлашади ва ёрдам беришади. Улар ҳамма нарсани мукаммал тушунишади. Бунинг учун мен жавобгарман. Биз бирга туришимиз керак" - деди Эрик.