Томас Мюллер "Бавария"даги жамоадошларини мухлисларга бўлган муносабати учун танқид қилди.
Мюнхен клуби 1/16 финалда “Саарбрюкен”дан мағлуб бўлган (1:2) Германия кубогидан чиқиб кетди.
Ўйиндан сўнг "Бавария"нинг атиги 5 нафар футболчиси жамоа мухлисларига яқинлашди, қолганлари дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олишди. Мюллер бунинг учун шерикларини танқид қилди.
“Футболда сиз ўйинда мағлуб бўлишингиз мумкин. Мухлислар фикрига қўшилишим керак. Умуман нотўғри томони шундаки, фақат уч ёки тўртта ўйинчининг ўзлари қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдиришларини тушунишади.
Йигитлар бу ерга ҳафта ўрталарида, бир неча юз километр узоқликда келиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Гап эса 100 марта қарсак чалиб, қандайдир қўшиқ айтишда эмас, ҳурмат билдиришда.
Биз бу ҳақда аллақачон кийиниш хонасида гаплашган эдик. Келажакда биз ўзимизни бошқа томондан кўрсатамиз. Албатта, бундай бўлмаслиги керак”, - дейди ярим ҳимоячи.