Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Бобур Арена" дисквалификация қилинди, "Бунёдкор" стадионига интизомий чора кўрилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“Бунёдкор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашувининг 27-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Д. Туропов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Диёржон Туроповга (Нефтчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашувининг 81-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Ш. Абдураҳмонов иккинчи сариқ, қизил карточка олгандан сўнг боши билан бош ҳақамнинг юз қисмига зарба бермоқчи бўлган ва тажовузкор ҳаракат қилган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шохрух Абдураҳмоновга (Бунёдкор) жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, “Нефтчи” футбол клуби муҳлислари томонидан учрашув давомида, шу жумладан, учрашувнинг танаффус вақтида ва учрашув якунлангандан сўнг учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда майдонга турли хил буюмлар улоқтирилгани билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тегишли чора кўриш сўралган. Шунингдек, учрашувга оид видеоёзув ва бошқа маълумотлар таҳлил қилинганда мезбон жамоа сифатида “Бунёдкор” футбол клуби томонидан стадионда жамоат тартиби ва хавфсизлигининг таъминланиши етарлича ташкил этилмагани аниқланди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Нефтчи” футбол клубига нисбатан ўз муҳлислари томонидан салбий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олинмагани учун ЎФА Интизом кодексининг 5.34-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Бунёдкор” футбол клубига нисбатан стадионда жамоат тартиби ва хавфсизлигининг таъминланиши етарлича ташкил этилмагани учун ЎФА Интизом кодексининг 5.9-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Қизилқум”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Олимпик” — “Қизилқум” учрашувининг 14-дақиқасида “Олимпик” футбол клуби футболчиси А. Бўриев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга (Олимпик) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик”—“Қизилқум”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Олимпик” — “Қизилқум” учрашувининг 77-дақиқасида Қизилқум футбол клуби футболчиси А. Шулаига учрашув бош ҳақами томонидан берилган биринчи ва иккинчи сариқ карточка, қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси билан Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган, деб топилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Олимпик”— “Қизилқум” учрашуви бош ҳаками томонидан Акаки Шулаига мазкур учрашувда кўрсатилган барча карточкалар ЎФА Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.

“Андижон” — ОКМК

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Андижон” — ОКМК учрашувда, “Андижон” футбол клуби муҳлислари томонидан учрашув давомида, шу жумладан, учрашувнинг танаффус вақтида ва учрашув яукнлангандан сўнг учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда турли хил буюмлар улоқтирилгани, улоқтирилган буюмлардан бири ёрдамчи ҳакамга теггани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Андижон” футбол клубига нисбатан келгуси 1 та уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 15:42, 02.11.2023.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.