"Астон Вилла" ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес "Олтин тўп-2023" натижаларидан сўнг "ПСЖ"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппени мақтади.
Лионель Месси 8-марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Мбаппе овоз беришда аргентиналик ҳужумчи ва Эрлинг Холанддан кейин 3-ўринни эгаллади.
"Мбаппени дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблашлари бежиз эмас. Мен уни футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан.
Килиан - намуна. У феноменал. Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, кейинги жаҳон чемпионатида финалга чиқди ва хет-трик қайд этди... У каби футболчи билан барча французлар фахрланиши керак. Лео ва Роналду фаолиятини тугатгач, Килиан уларнинг йўлидан боради ва кўплаб "Олтин тўп"ни қўлга киритади", — деди Мартинес L’Equipe нашрига.