Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

АПЛда яна Постекоглуга етадигани топилмади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Анже Постекоглу кетма-кет учинчи марта Англия премьер-лигасида ойнинг энг яхши мураббийи номига номзод бўлди. У аввалги икки ойда ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди.

Октябрь ойида «Тоттенхэм» чемпионатда учта ўйин ўтказди ва учта ғалаба қозонди: «Фулхэм»ни ўз майдонида (2:0) ва сафарда «Лутон»ни (1:0) ва «Кристал Пэлас»ни (2:1) ютди. Бошқа ҳеч бир жамоа буни уддалай олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, 9-турдан сўнг Постекоглу бошчилигидаги лондонликлар тўққиз ўйинда 23 очко жамғарганди.

Бу кўрсаткич мураббий сифатида Англия премьер-лигаси тарихидаги энг яхши старт бўлди. Австралиялик бу кўрсаткич бўйича Гус Хиддинк (22) ва Майкл Уокер (22) каби мутахассислардан ўзиб кетди.

Айни дамда «шпорлар» 10 турдан сўнг 26 очко жамғариб, «Манчестер Сити» ва «Арсенал»дан икки очко олдинда бўлиб, Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 18:36, 02.11.2023.
Ўқилди: 1755 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.