Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати-2026 саралаш баҳсларида ишлайди

Баҳо:
+ | -

2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари жорий йилнинг октябрь ойида бошланди.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу саралаш баҳсларида учун бир неча нафар ҳакамларимиз ҳамда назоратчиларимиз тайинлов олишган.

Саралашнинг 1-туридан ўрин олган Филиппин – Вьетнам баҳсини бошқариш учун 3 нафар ҳакамимиз — Рустам Лутфуллин (бош ҳакам), Алишер Усмонов ва Руслан Серазитдинов (иккиси ёрдамчи ҳакам) ФИФА томонидан тайинланди.

Шунингдек, шу тур доирасидаги Австралия – Бангладеш учрашуви учун ҳакамларимиз — Аҳрол Рисқуллаев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов ва Андрей Сапенко (ёрдамчи ҳакамлар) тайинлов олди.

2-тур доирасидаги Мянма – Шимолий Корея ўйинида Илгиз Танташев (бош ҳакам), Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ишлаши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2-турдан ўрин олган Непал – Яман баҳсида ҳакамлар назоратчиси сифатида вакилимиз — Валентин Коваленко ишлаши белгиланган.

Манба: UzFHM
Киритилди: 16:00, 03.11.2023.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.