Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ОФК «Пахтакор»ни нима учун жаримага тортди?

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футбол клуби Осиё футбол конференцияси томонидан 10000$ жаримага тортилди.

Айблов иккита: 

1. Мухлисларнинг ўзини тутиши;
2. Ўйин ташкил қилишда камчиликлар (яъни мухлис чиқиб кетишида йўл қўйилган хато).

Бир неча кун олдин ПФЛ "Нефтчи"ни жазолаганда "мухлислар учун ҳам клуб жавоб берадими?" деган гаплар ёзилган эди. Кўриб турганингиздак, бутун дунёда мухлислар учун доим клуб жавоб бериб келган.

Вақтида иш шу даражага етиб борганки, айрим давлатларда чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўзаро тўқнашув олдидан ёлланма одамларни ишга солиб, мухлис сифатида жанжал чиқаришни йўлга қўйишган. Яъни, ўзаро тўқнашув олдидан атай жанжаллар чиқаришади. Ўзаро тўқнашувда эса ҳалиги жамоа ўйинни мухлисларсиз ўтказади.

Ўзбекларларга теккан касал бор. Нафақат мухлис, балки ҳар қандай Ўзбек доим ВИПга интилаверади. Кириш мумкин бўлмаган зоналарда юргиси келадими эй.

Бу вазиятда, бу-ку мухлис. Яқинда бир журналист ўйин тугаши билан фарзандини олиб майдонни ўртасига тушиб, расмга тушиб юрибти. Ўйин комиссари эса бу нарсани расмга олиб оляпти ва  "рапорт ёзаман" деб турибти.  Унга эса фарқи йўқ, жамоани штрафга тортишадими-йўқми. ОФКда бир талаб бор. Ўйин бўладиган стадионнинг зоналарида ўйинга тааллуқли бўлган инсонлардан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак. Шу талабни буздингми, марҳамат жарима қабул қилиб олавер.

Майдонга югуриб чиқаётган мухлис ҳам бекордан бекорга бу ишни қилмайди. Буни ортида ёки тотализатор туради ёки гаров.

Шу ишни қилаётганларни судга бериб бемалол зарарни қоплаб олдирса бўлади.

Клублар бундай ишларга жим қараб турмасликлари керак. Бир икки марта шундай қилинса кейинги гал тотал ҳам, гаров ҳам ўйнамайдиган бўлади.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 11:16, 04.11.2023.
Ўқилди: 2479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.