32 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара «Ливерпул»ни тарк этишга яқин турибди, дея хабар беради Football Insider журналистлари.
Манбанинг хабарига кўра, тажрибали футболчи жорий мавсум якунида, шартномаси тугагач, Англия топ-клубини тарк этади.
Алькантара Англия чемпионатининг жорий мавсумида бирорта ҳам ўйин ўтказмади. У мерсисайдликлар жамоасида 2020 йилнинг сентябридан буён ўйнамоқда. Унинг трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.