Италиядаги тошқинлар бутун Флоренция ва Тоскана бўйлаб давом этмоқда. Шу муносабат билан «Фиорентина» мухлислари Туринда «Ювентус»га қарши бўлиб ўтадиган А Серия ўйинини бошқа муддатга қолдиришни талаб қилишди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Бироқ, шаҳар ҳокимияти спорт тадбири режалаштирилганидек давом этишини айтди ва лига бўлажак ўйин марҳумлар учун бир дақиқалик сукут билан бошланишини эълон қилди – воқеа аллақачон олти кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина» – «Ювентус» ўйини 6 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Бинафшаранглар» 17 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. «Ювентус» 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.