Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

"Сўғдиёна" устози: "Бугунги ғалаба бизга руҳий жиҳатдан ёрдам беради"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу баҳс биз учун ҳам, “Бухоро” учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Кутилмаганда жуда ҳам қийин вазиятга тушиб қолган эдик. Сўнгги натижалардан сўнг футболчиларда босим юзага келган эди. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатганмиз.

Бугун “Бухоро” яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимда футболчилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Бундай босим остида албатта қийин. Шунга қарамай, ҳаракат қилиб, гол кирита олдик ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлашга эришдик. Ушбу ғалаба бизга руҳий жиҳатдан ёрдам беради.

Олдинда яна икки беллашув бор. Назарий жиҳатдан барча жамоада лигада қолиш учун имконият мавжуд. Сўнгги поғонадаги жамоа ҳам исталган рақибни мағлуб этиши мумкин. “Бухоро” ўтган тур карвонбошига қандай қаршилик кўрсатганлигини барча кўрди. Яна хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни юқори нотада якунлашга интиламиз”, – деди Бошкович.

Киритилди: 21:54, 04.11.2023.
Ўқилди: 1426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.