Жеймс Уорд-Проуз шанба куни «Брентфорд»га қарши ўйинда (3:2) «Вест Хэм Юнайтед» йўл қўйган хатолари учун бадал тўлаганини тан олди.
«Буни қабул қилиш қийин. Бутун ўйин давомида умидсизликка учрадик. Ўйлайманки, биз ўйинни жуда секин бошладик ва жуда хунук гол ўтказиб юбордик.
Биз унга иккита жуда яхши киритилган гол билан жавоб бергандик.
Рақиб иккинчи бўлимда яна қайтишини билардик. Бироқ учта жуда оддий гол ўтказиб юбориш унчалик яхши эмас эди», – деди футболчи.