“Интер” А Сериянинг 11-турида “Аталанта”ни меҳмонда мағлуб этди (2:1).
Учрашувнинг 40-дақиқасида ярим ҳимоячи Хоқон Чалханўғли пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. 57-дақиқада миланликлар устунлигини форвард Лаутаро Мартинес оширди. Ҳужумчи Жанлука Скамакка 61-дақиқада ҳисобни биттага қисқартирди.
“Интер” 28 очко тўплади ва тур якунига кўра А Серия турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолади. “Ювентус” ҳисобида 23 очко ва бир ўйин бор. “Аталанта” 19 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Мураббий Симоне Индзаги шогирдлари кетма-кет 4 учрашувда ғалаба қозонишди. Бунгача “нерадзуррилар” “Торино” (3:0), “Зальцбург” (2:1) ва “Рома” (1:0)ни мағлуб этганди.