«Бёрнли» ҳали ҳам АПЛда ўз уйида очко тўплай олмаяпти.
Шанба куни жамоа ўз майдонида «Кристал Пэлас»га ютқазиб, ҳар бўлимда биттадан гол ўтказиб юборди.
Бу мағлубият «Бёрнли» учун мавсум бошида Премьер-лига доирасидаги олтита уй учрашувидаги олтинчи мағлубият бўлди.
Opta хабарига кўра, Англия олий дивизиони тарихида ҳеч бир жамоа мавсумни кетма-кет олтита уй учрашувидаги мағлубият билан бошламаган.
«Бёрнли» ҳозирда АПЛнинг 11-туридан кейин 4 очко билан 19-ўринда бормоқда.