Пеп Гвардиола дербидан сўнг Рой Киннинг Эрлиг Холанд билан бўлган можаросига жавоб қайтарди.
АПЛнинг 10-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Холанд иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Майдонни тарк этаркан, «Манчестер Сити» бош мураббийи ҳужумчи билан биринчи бўлимда боши билан йўллаган зарбасини муҳокама қилди - Гвардиоланинг фикрича, норвегиялик футболчи бошқача зарба бериши керак эди.
Рой Кин Гвардиоланинг хатти-ҳаракатидан норози эди: «Бу шоу учун, биз кийиниш хонасида гаплашишимиз мумкин. Фақат туннелдан пастга тушинг ва ғалабангиздан завқланинг», – деганди Кин. У шахсий гапларни камера олдида гаплашишга қарши чиқди.
«Мен Рой Кинни жуда ҳурмат қиламан. Баъзида ўйиндан кейин туннелга тушаман, гоҳида қоламан. Ўйинчи билан учрашганимда ўйинни муҳокама қиламиз. У ерда камералар борлигини биламан.
Ўша пайтда мен ташқарида эдим, мухлислар билан ғалабани нишонламоқчиман, айниқса сафарда. Мухлислар учун «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин жуда муҳим.
Балки Рой ҳақдир, лекин бу нарсалар содир бўлиб туради. Гоҳида туннелга тушаман, гоҳида ҳакамлар билан саломлашаман – айни дамдаги ҳисларимга қараб.
Жамоага қандайдир таъсир қилиш учун ўйиндан кейин футболчиларга яқинлашиш шарт эмас деб ўйлайман.
Албатта, мен буни туннелда қилишим мумкин эди. Кийиниш хонасида буни кўп марта қилганман», деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.